Тошкентдаги яна бир кўча қисқа муддатга ёпилади
Фото: Тошкент шаҳар ҳокимлиги
Тошкент шаҳридаги кўчалардан бири 1 суткага ёпилади Бу ҳақда пойтахт ҳокимлиги хабар қилди.
Қайд этилишича, Кичик ҳалқа автомобиль йўлининг Тахтапул дарвоза кўчаси кесишмасидан Ифтихор кўчаси кесишмасигача бўлган қисми 28 апрель соат 22:00 дан 29 апрель соат 22:00 гача ёпилади.
Бу давр мобайнида йўлнинг Шайхонтоҳур ва Юнусобод туманлари ҳудудидан ўтган қисмида қурилиш-монтаж ишлари амалга оширилади.
Ҳокимлик белгиланган муддат оралиғида ҳаракатланиш учун муқобил йўллардан фойдаланишни тавсия этди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ пойтахтда «Тошкент гуллари» фестивали бўлиб ўтиши муносабати билан Зарафшон, Истиқлол ва Буюк Турон кўчаларининг айрим қисмлари 5 кунга ёпилиши айтилган эди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг