Тошкентдаги қуш бозорида мингдан ортиқ қуш ноқонуний сотилаётгани аниқланди

01:30 16 Март 2025 Жамият
422 0

Фото: Экология вазирлиги

Тошкент шаҳрининг Олмазор туманидаги қуш бозорида ёввойи қушлар ва ҳайвонларнинг ноқонуний савдосига чек қўйилди. Бу ҳақда Экология вазирлиги хабар берди.

Маълум қилинишича, бозорида табиатдан ноқонуний равишда тутилган умумий 1168 дона қуш:

  • 935 дона чумчуқсимонлар оиласига;
  • 33 дона майнасимонлар оиласига;
  • 200 дона тўрғайсимонлар оиласига;
  • 3 дона қирғийсимонлар оиласига мансуб қушлар, шунингдек, 35 дона чўл тошбақаси ноқонуний сотилаётгани аниқланган ва далилий ашё сифатида олинган.

«Қушлар ўзлари учун яшашга қулай муҳитга қўйиб юборилди», деб ёзади вазирлик матбуот хизмати.

Фото: Экология вазирлиги

Қўшимча қилинишича, чўл тошбақалари вақтинча Тошкент ҳайвонот боғига, 3 дона қирғийсимонлар оиласига мансуб қуш эса вақтинча Ёввойи қушларни ҳимоя қилиш жамиятига топширилган.

Жониворлар тиббий назорат ва парваришдан сўнг очиқ табиатга қўйиб юборилади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер