Тошкентдаги ошхоналардан бирида ёнғин юз берди
Тошкентдаги ошхоналардан бирида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда пойтахт Фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабар берди.
Қайд этилишича, бугун, 22 февраль куни соат 16:44 да Чилонзор туманининг Бунёдкор шоҳкўчасида жойлашган енгил конструкциядан қурилган ошхонада ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида ФВБга хабар келиб тушган.
Ёнғин қутқарув экипажлари айтилган манзилга соат 16:46 да етиб бориб, ёнғинни 16:52 да қуршаб олган ва соат 16:56 да тўлиқ ўчирган.
Шаҳар ФВБ ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва вафот этган фуқаролар йўқлиги, айни вақтда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ҳамда моддий зарар миқдори аниқланаётганини маълум қилди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг