Тошкентдаги ошхоналардан бирида йирик ёнғин келиб чиқди. Воқеа жойига ФВВ раҳбарияти етиб борган
ФВВ қутқарувчилари томонидан Тошкент шаҳри Олмазор туманидаги ошхоналардан бирида юзага келган ёнғин бартараф этилди. Бу ҳақда вазирлик ахборот хизмати хабар берди.
Хабарга кўра, бугун, 26 июль куни соат 13:14да Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармасига Олмазор тумани Аҳмад Дониш кўчасида жойлашган «Замондош» ошхонасида ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида хабар келиб тушган.
«Қисқа вақт ичида Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг 5 та ёнғин-қутқарув гуруҳи воқеа жойга жалб этилди.
Бинонинг тахминан 400 кв.метр майдони ёнғиндан зарарланган. Ёнғин соат 13:33да ўраб олинди ва соат 14:31 батамом ўчирилди. Воқеа жойига Фавқулодда вазиятлар вазирлиги раҳбарияти етиб борган», дейилади хабарда.
Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар тўғрисида маълумот келиб тушмаган.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг