Тошкентдаги кўчалардан бири 2 ойга ёпилди
Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманидаги «Ўзбекистон овози» кўчасининг бир қисми 2 ойга ёпилди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, «Ўзбекистон овози» кўчасининг Шаҳрисабз кўчаси билан кесишмасидан Истиқлол кўчасигача бўлган қисми 18 октябрдан 20 декабргача автомобиллар ҳаракати учун ёпилган.

Мазкур кўчада 24/7 режимда фаолият юритадиган сервис марказлари ташкил этилади. Бундан ташқари, кўчанинг инфратузилмаси ҳам ўзгариб, аҳолига, йўловчиларга ва шаҳарсозлик нормаларига мослаштирилади.
«Юзага келган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!» дейилади ҳокимлик хабарида.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг