Тошкентдаги хонадонлардан бирида ёнғин юз берди

08:05 21 Март 2025 Жамият
248 0

Тошкент шаҳридаги кўп қаватли уйлардан бирида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабар берди.

Қайд этилишича, ҳодиса кеча, 20 март куни соат 22:04 да Тошкент шаҳар Юнусобод туманида юз берган. Пойтахт ФВБга тумандаги Юнусота кўчасида жойлашган кўп қаватли уйнинг хонадонларидан бирида ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида хабар берилган.

Шунга кўра, ёнғин-қутқарув экипажлари айтилган манзилга соат 22:16 да етиб бориб, ёнғинни соат 22:24 да тўлиқ ўчирган.

Билдирилишича, ёнғин оқибатида ҳалок бўлган ва жабрланганлар йўқ. Ҳозирда ёнғин сабаби ва келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер