Тошкентдаги ишлаб чиқариш корхоналаридан бирида ёнғин юз берди
Видеодан кадр
Тошкент шаҳар Олмазор туманидаги ишлаб чиқариш корхоналаридан бирида ёнғин юз берди. Бу ҳақда пойтахт ФВБ ахборот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, бугун, 13 февраль куни соат 14:38 да Олмазор тумани, Уста Ширин берк кўчасида жойлашган ишлаб чиқариш корхоналаридан бирида ёнғин бўлаётгани тўғрисида шаҳар ФВБга хабар маълумот тушган.
Ёнғин қутқарув экипажлари айтилган манзилга соат 14:42 да етиб борган ва ёнғинни 14:46 да қуршаб олиб, соат 14:50 да тўлиқ ўчирган.
ФВБга кўра, ёнғин оқибатида тан жароҳати олган ва вафот этган фуқаролар йўқ. Айни вақтда ҳодисанинг келиб чиқиш сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг