Тошкентдаги икки мактабда вирусли гепатит билан касалланиш ҳолатлари аниқланди

08:52 04 Декабрь 2024 Жамият
328 0

Фото: Санэпидқўмита

Тошкент шаҳридаги иккита мактабда вирусли гепатит касаллиги аниқланди. Бу ҳақда Санэпидқўмита Тошкент шаҳар бошқармаси хабар берди.

Қайд этилишича, кеча, 3 декабрь куни Санепидемқўмита Тошкент шаҳар бошқармаси Миробод туман бўлими мутахассислари томонидан туманда жойлашган 214- ҳамда 65-сонли умумий ўрта таълим мактабларида вирусли гепатит касаллиги аниқлангани сабабли эпидемиологик суриштирув ҳамда санитария назорати ўтказилган.

Суриштирув давомида:

  • ўқувчилар ва ишчи ходимларнинг ўз вақтида тиббий кўрикдан ўтганлик хулосалари;
  • шахсий гигиена қоидаларига риоя қилиш тартиби;
  • мактаб биносида, синф хоналарда жорий тозалик ишларининг олиб борилиши, жиҳозларнинг созлиги;
  • иситиш тизимлари ёқилиб фойдаланишга топширилгани;
  • ҳожатхоналарда гигиена қоидаларига риоя қилингани ҳамда қўл ювиш мосламалари ва оқова сув тизимининг соз ҳолатдалиги тўлиқ ўрганилиб, текширув ўтказилган.

Текширувлар натижасида, мактабнинг санитария ҳолати талабга жавоб бермаслиги маълум бўлган. Аниқланган камчиликлар юзасидан мактаб раҳбариятига нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер