Тошкентда яна бир кўча 1 ҳафтага ёпилди
Тошкент шаҳри Яшнобод туманидаги Оҳангарон шоҳ кўчасида транспорт воситалари ҳаракати вақтинча тўхтатилади. Бу ҳақда Пойтахт Ички ишлар бош бошқармаси хабар берди.
Қайд этилишича, қурилиш-таъмирлаш ишлари олиб борилиши муносабати билан 3 июль кунидан бошлаб, ТХАЙ-Оҳангарон шоҳ кўчалари айланма ҳаракатидан — Оҳангарон шоҳ кўчаси бўйлаб Шарқ ЙПХ масканигача бўлган қисми 10 июль кунига қадар ёпилади.
ИИББ ҳайдовчиларга муқобил йўналишлардан фойдаланиб, Ҳусайн Бойқаро, Паркент йўли, Хонободтепа, Шоҳимардон кўчаларидан ҳаракатланишларини тавсия этган.
«Юзага келган ноқулайликлар учун узр сўраймиз», дейилади бошқарма хабарида.
Эслатиб ўтамиз, пойтахтдаги Содиқ Азимов ва «Ўзбекистон овози» кўчалари кесишмаси ҳам 2 июль соат 12:00 дан 5 июль соат 08:00 гача автоуловлар ҳаракати вақтинча тўхтатилган эди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг