Тошкентда VI анъанавий Гидлар форуми ўтказилади
Фото: Иллюстратив фото
21 февраль куни Тошкентдаги «Raddison Blu» меҳмонхонасида «Ўзбекистон Гидлари форуми - 2023» VI анъанавий Гидлар форуми ўтказилади.
Тадбир Ўзбекистон Республикаси Маданият ва туризм вазирлиги ҳамда Маданий мерос объектлари муаммоларини ўрганиш ва туризмни ривожлантириш илмий-тадқиқот институти томонидан ташкил этилмоқда.
Таъкидлаш жоизки, тадбир «Экскурсия фаолияти: ҳамкорлик ва инновациялар» мавзусига бағишланади.
Ушбу форум ҳамкорликнинг янги йўналишларини ривожлантиришга туртки бўлади, экскурсия жамоатчилигига инновацион технологиялар ва янги таълим лойиҳаларини тақдим этади.
Маълумот учун, 21 февраль – Халқаро гидлар куни ҳисобланади.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг