Тошкентда «Тошкент сувенирлари» кўргазма савдоси ўтказилади
Фото: Архив сурат
Жорий йилнинг 19-21 август кунлари Тошкент шаҳридаги Сайилгоҳ кўчасида «Тошкент сувенирлари» кўргазма савдоси ўтказилади. Бу ҳақда «Ҳунарманд» уюшмаси ахборот хизмати маълум қилди.
Уч кун давомида меҳмонлар юртимизнинг машҳур ҳунармандларидан ўзларининг севимли ҳунармандчилик маҳсулотлари, сувенирлар сотиб олишлари, уларнинг тайёрланиш жараёнларини кузатишлари ва ўзлари бу жараёнда бевоcита иштирок этишлари, шунингдек бой кўнгилочар дастурни томоша қилишлари мумкин.
Кўргазма-савдода республиканинг барча ҳудудларидан 200 нафардан зиёд ҳунармандлар , халқ амалий санъати усталари маҳорат дарслари билан иштирок этади.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг