Тошкентда тўртта автомобиль иштирокида ЙТҲ содир бўлди (+видео)
Ижтимоий тармоқларда 4 та автомобиль иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлгани тўғрисида видеотасвирлар кенг тарқалди. Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ маълумот берди.
Аниқланишича, кеча, 25 январь куни соат 10:40 ларда Олмазор тумани Аҳмад Дониш кўчасида «Malibu-1», «Nexia-3», «Onix» ҳамда «Damas» русумли транспорт воситалари тўқнашуви оқибатида йўл транспорт ҳодисаси содир бўлган.
Ушбу йўл транспорт ҳодисаси оқибатида «Nexia-3» автомашинасининг ҳайдовчиси ва 2 нафар йўловчиларига шифокорлар томонидан биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖК 266-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари бошлаб юборилган.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг