Тошкентда ”Тасвирий ва амалий санъат” фестивали бошланди
Фото: Динара Чиркова, «Халқ сўзи»
Ўзбекистон Бадиий Академиясида бир неча йиллардан буён халқаро миқёсда нишонланиб келинаётган ”Тасвирий ва амалий санъат фестивали”нинг очилиш маросими бўлиб ўтди. Тадбирда Эрон, Кувайт, Озарбайжон, Қозоғистон, Латвия ва бошқа давлатларнинг Ўзбекистондаги дипломатик ваколатхоналари вакиллари, таниқли рассомлар, ҳайкалтарошлар, фотографлар, ОАВ ходимлари ва ёшлар иштирок этди.
Тадбирда бу йилги кўргазмаларнинг ўзига хослиги сифатида ўқув муассасалари алоҳида кафедра ва факультетларнинг санъат асарлари ва ижодий изланишларини намойиш қилиш имкониятини бериши эътироф этилди.
Фестивал 27 апрелгача давом этади. Кўргазмалар Фотосуратлар уйи, Тасвирий санъат галереяси, Икуо Хирояма Халқаро маданият карвон-саройида ва Камолиддин Беҳзод номидаги Шарқ миниатюра санъати музейида бўлиб ўтади.
Таъкидлаш жоизки, бадиий кўргазмалар дирекциясининг Марказий кўргазмалар зали ва Икуо Хирояма Халқаро маданият карвон-саройининг боғ ҳудудида беш кун давомида - дизайн, графика ва амалий-санъат бўйича маҳорат дарслари бўлиб ўтади.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг