Тошкентда тақиқланган моддалар ва қиррали қуроллари бўлган «Malibu» тўхтатилди

15:28 04 Февраль 2022 Жамият
1014 0

Тошкентда психотроп моддалар ва қиррали қуроллар бўлган «Malibu» русумли автомашина тўхтатилди. Бу ҳақда Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.

Маълумотларга кўра, жорий йилнинг 3 февраль куни соат 23:30 да Яккасарой туманида ЙҲХБ ходимлари «Malibu» русумли автомашинани тўхтатган. Автомобиль салонини кўздан кечириш чоғида психотроп дорилар, гиёҳвандлик воситалари ва ўткир қуроллар топилди: иккита  тропикамид, 23 дона «Репаген», пичоқ, кенгайтириладиган таёқ ва целлофанга ўралган ўткир ҳидли жигарранг модда.

Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилди. Автомашинада бўлган фуқаролар ва аниқланган маблағлар Яккасарой тумани ИИБга ўтказилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер