Тошкентда «Spark» катта тезликда «Epica»га бориб урилди

10:14 25 Ноябрь 2024 Жамият
259 0

Фото: Видеодан кадр

Ижтимоий тармоқда Тошкент шаҳрида иккита машина ёнаётгани тасвирланган видео тарқалди. Пойтахт ФВБ мазкур ҳолат юзасидан маълумот берди.

Қайд этилишича, кеча, 24 ноябрь куни соат 23:58 да Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек тумани Шўртепа 2-тор кўчасида автомобиль ёнаётгани тўғрисида шаҳар ФВБга хабар келиб тушган.

Шунга кўра, ёнғин-қутқарув теҳникалари айтилган манзилга соат 00:03 да етиб бориб, ёнғин соат 00:07 да ўчирилган.

«Ёнғин оқибатида ҳалок бўлган ва жабрланганлар йўқ. Ҳозирда ёнғин сабаби ва келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда», дейилади хабарда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер