Тошкентда «Spark» 65 ёшли қарияни уриб юборди
Тошкент шаҳар Юнусобод туманида 31 октябрь куни «Spark» 65 ёшли йўловчини уриб юборди. Бу ҳақда шаҳар ички ишлар бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.
Хабарга кўра, ҳодиса соат 18:30 атрофида Юнусобод туманидаги КҲАЙ кўчасида содир бўлган. «Spark» машинасини бошқараётган 26 ёшли ҳайдовчи пиёдалар йўлагидан ўтаётган 65 ёшли қарияни уриб юборган. Ҳодиса оқибатида пиёда олган тан жароҳатлари сабабли касалхонага олиб кетилаётган вақтда вафот этган.
Таъкидланишича, мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми (Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг