Тошкентдаги ресторанда ёнғин содир бўлди
Бугун, 23-октабр куни соат 04:51 да Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур тумани “Шайхонтоҳур” МФЙ, Зулфияхоним кўчаси 21-уйда жойлашган рестораннинг том қисми ёнаётгани ҳақида ФВБга хабар тушган.
Хабарга кўра 4 та ёнғин-қутқарув экипажи воқеа жойига соат 04:54 да етиб бориб, ёнғин соат 05:29 да ўчирилган.
Ёнғиндан рестораннинг 200 кв.м. майдони сақлаб қолинган.
Ҳодиса оқибатида фуқароларни куйиш тан-жароҳати олиш ва ҳалок бўлиш ҳолатлари қайд этилмади.
Ёнғиннинг зарари аниқланмоқда.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг