Тошкентда “Реабилитология: эришилган ютуқлар, муаммолар, истиқболлар – 2019” мавзуида I Миллий республика конференцияси бўлиб ўтди

09:10 12 Сентябр 2019 Жамият
1762 0

10 сентябрь куни Тошкент шаҳрида “Реабилитология: эришилган ютуқлар, муаммолар, истиқболлар – 2019” мавзуида I Миллий республика конференцияси бўлиб ўтди. Тадбир Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда “Российский экспортный центр“ АЖ кўмагида ташкил қилинди. Унда беморларни реабилитация қилиш бўйича Россиянинг энг сўнгги рақамли компьютерлаштирилган тизимидан фойдаланган ҳолда, Ўзбекистон реабилитация саноатини ривожлантириш концепцияси тақдим этилди. Ушбу тизим Россия фанлар академияси Академиги Константин Лядов раҳбарлигидаги илмий гуруҳ бошчилигида “МедИнвестГрупп” компанияси иштирокида ишлаб чиқилган. Ўзбекистонда мазкур ишланмани неврология, кардиология, травматология йўналишлари бўйича амалиётга татбиқ этиш режалаштирилган.

Тадбирда Ўзбекистон Республикасида сўнгги йилларда ихтисослаштирилган тиббий ёрдамдан фойдаланиш ва унинг тезкорлигини ошириш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилгани қайд этилди. Ташхис қўйиш ва даволашнинг замонавий услублари жорий этилмоқда, беморларга тақдим этилаётган хизматлар сифати ошди. Бироқ, эришилган натижаларни сақлаб қолиш билан бирга беморларни тиклаш ҳам зарур масалалардан биридир.

Муаммонинг нечоғлиқ муҳим аҳамиятга эгалигини статистик маълумотлар ҳам тасдиқлайди. Маълумки, Ўзбекистонда ҳар йили инсульт билан касалланган 46 минг нафарга яқин беморлар, бош мия жароҳатларидан кейинги 13 минг нафарга яқин беморлар реабилитацияга муҳтож. Республикамизда реабилитация муолажаларига бажарилиши керак бўлган 700 минг нафар ногиронлиги бўлган шахслар истиқомат қилишмоқда. Айни пайтда, амалдаги реабилитация марказларининг ўтказиш қуввати эса – атиги йилига 20 минг нафар беморга хизмат кўрсатиш билан чекланиб қолган. Шу боис, Президентимизнинг 2018 йил 30 августда қабул қилинган “Аҳолига неврологик ёрдам кўрсатишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, ушбу соҳада жаҳондаги энг яхши тажрибани ҳисобга олган ҳолда, реабилитация тизимини комплекс тарзда ислоҳ қилиш тўғрисида қарор қабул қилинди. Шунингдек, реабилитация жараёнида энг сўнгги компьютер, симуляцион ва роботлаштирилган технологиялардан фойдаланишга урғу бериш зарур, деган тўхтамга келинди. Чунки, соҳага замонавий технологияларни жорий этмасдан, қисқа муддатда реабилитацияга муҳтож бўлган бу қадар кўп сонли беморларни даволаш ва ҳаётга қайтариш имконсиздир.

Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги мутахассислари биринчи босқичда хорижий мутахассисларнинг реабилитация тизимини модернизациялашга оид қатор таклифларини кўриб чиқдилар. Улар орасида Россия фанлар академияси Академиги Константин Викторович Лядов раҳбарлигидаги илмий гуруҳ бошчилигида “МедИнвестГрупп” компанияси иштирокида ишлаб чиқилган ишланма айниқса, уларнинг эътиборини тортди.

“Ушбу конференция Ўзбекистон олдида турган жуда муҳим муаммоларни ҳал этишга чақирилган - деб таъкидлайди академик Лядов. – Конференцияда биз бутун дунёда қўлланадиган замонавий қўлланма ва технологияларни намойиш қилдик.Шуни таъкидлаш керакки, сўнги йилларда тиббиёт нейрохирургия, кардиология, травматология соҳаларида сезиларли ютуқларга эришди. Бизнинг вазифамиз — уларни Ўзбекистон бўйлаб татбиқ этиб, уларнинг қайсилари Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш маркази тартибига киритиш учун мақбул эканлигини биргаликда мулоҳаза қилишдир. Бугунги кунда инсонларнинг кўпчилиги жамиятга ва ҳаётга қайтиш учун бизнинг ҳаракатларимизга муҳтож. Реабилитация — бу соғлиқни сақлаш вазирлиги вазифаларининг деярли ажралмас жабҳаси ҳисобланади. Агар биз ўз олдимизга беморни мукаммал даражада даволашни мақсад қилиб қўйган бўлсак, биз шунчаки жарроҳлик амалиётини ўтказиш, ёки инсултьни даволаш билан чегараланиб қолмасдан, қандай қилиб беморни қайта тиклаш — ўз оиласига, жамиятига қайтишига, ўз ўзига хизмат қилишига, бемалол меҳнат қилишига ёрдам беришни ўйлашимиз лозим. Битта сўз билан айтганда жисмоний ва ақлий етук инсон қилиб қайта тиклаш назарда тутилмоқда. Бу ерда жароҳат олингандан кейин зудлик билан реабилитация муолажаларини ўтказиш лозим. Реабилитация қанчалик тез олиб борилса, бемор шунчалик тез ва яхшироқ тикланади”.

Ўзбекистонлик мутахассислар реабилитация жараёнини оптималлаштириш бўйича қатор мамлакатларнинг бир неча таклифларини ўрганиб чиқдилар. Бироқ улар айнан Россия ишланмасига ўз қизиқишларини билдирдилар, чунки ушбу янги технология фойдаланиш учун мутлақо тайёр лойиҳа саналади. Биз ҳамкасбларимизга турли ҳаракатларда қўлланилиши мумкин бўлган тренажёрлар тўпламинигина эмас, умумий дастурий таъминотга бирлашган комплекс тизимни таклиф этамиз. Ушбу тизим кўп сонли беморларни тез ва кам ҳаражатлар билан самарали реабилитация қилиш жараёнини ташкиллаштириш имконини беради. Лойиҳанинг яна бир афзаллиги – унда инструкторларни тез ўқитиш имконияти мавжуд. Мазкур тизимдаги иш жараёнида реабилитация марказларидаги анъанавий иш схемасига қараганда, уч баравар кам мутахассислар жалб қилинади.

“Конференцияда биз Ўзбекистондаги энг янги технологияни — К.Лядов бошчилигидаги илмий гуруҳ билан ҳамкорлик маҳсулотини намойиш этдик, - деб таъкидлади Россиянинг “Орторент” МЧЖ бош директори Олег Великов. – ушбу методиканинг чет эллик аналоглардан қандай афзаллик томонлари мавжуд? Биринчидан — унинг ёрдамида олдимизга қўйилган вазифаларни минимал харажатлар билан унумли даражада бажариш мумкин. Иккинчидан, унинг қўлланиш спектирининг кенглиги. Ушбу ускунани турли ҳил неврологик касалликларга, бош мия касалликлари, орқа ва бошқа жисмоний жароҳатлардан келиб чиққан касалликларга учраганбеморлар билан реабилитация муолажаларини ўтказишда қўллаш мумкин. Интернетнинг яхлитлигидан фойдаланган ҳолда инсонларнинг ёрдамисиз жиҳознинг ишлаш занжирини ишлаб чиқиш мумкин. Бу эса қуйидаги тоифадаги касалликларни даволашда жуда ҳам қулай.

Конференцияда кўриб чиқилган асосий мақсадлардан бири — Ўзбекистон Республикасидаги замонавий реабилитация жиҳозларнинг савиясини аниқлаш. Республикамизда реабилитациянинг қайси йўналишлари машҳур? Ушбу тоифадаги жиҳозлардан ёнимизга қўйилган масалаларни ҳал қилишда қай турлари ва қандай ҳажмда керак? Ушбу ва бошқа масалалар бугунги тадбир давомида мулоҳаза этилади. Конференция натижада Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерацияси мутахассисларидан ташкил топган гуруҳ реабилитация соҳасидаги асосий ва халқаро масалаларни кўриб чиқишади. Юқоридагилардан келиб чиққан ҳолда ушбу лойиҳани амалга оширишда керак бўладиган жиҳозлар таъминотини қондиришда керак бўладиган жиҳозлар сони аниқланади.”

Россиялик олимлар беморлар билан машғулотлар ўтказиш учун мўлжалланган махсус ускуналар тўпламини эмас, рақамлаштириш бўйича жаҳондаги энг долзарб ишланмаларга асосланган, бутун республикамизда реабилитация жараёнини ташкил қилишнинг рақамли компьютерлашган тизимини тақдим этдилар. Муқобили бўлмаган мазкур комплекс тизим кўп сонли беморларни тез, самарали ва энг кам харажатлар билан реабилитация қилишни ташкиллаштириш имконини беради ва Ўзбекистон реабилитация марказларининг ўтказувчанлик қобилиятини анча оширади.

Ушбу тизим шунингдек, беморлар билан ишлашда ходимлар етишмовчилиги муаммосини бартараф этишга ҳам ёрдам беради. Бу инструкторларни ўқитиш ва қайта ўқитиш жараёни тўлиқ ташкиллаштириш орқали таъминланади. Бунда одатдаги реабилитация тизимида меҳнат қиладиган мутахассисларга қараганда, анча кам ходим талаб этилади. Хусусан, янги тизимда мультидисциплинар бригадалар талаб этилмайди, чунки сунъий интеллект беморларнинг аҳволини баҳолайди, ҳар бир бемор учун алоҳида даволаш курсини танлаб беради. Тиббий ҳужжатларни таҳлил қилиш жараёни ҳам автоматлашган. Беморни тиклаш жараёни эса, Россиялик мутахассислар томонидан яратилган ва Россияда ишлаб чиқарилган махсус компьютерлашган тренажёрлар тўплами ёрдамида амалга оширилади.

Беморлар учун маршрутларни белгилаш бўйича ҳам махсус дастур ишлаб чиқилган бўлиб, бу жадаллаштирилган реабилитация дастури ва тренажёр вақтидан самарали фойдаланишни таъминлайди. Яъни таклиф этилган тизим турли патологиялари билан келган беморларни реабилитация қилиш муаммосини ҳар томонлама ҳал этиш имконини беради.

Бугунги кунда Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги ушбу рақамли ишланмани Ўзбекистонда неврология, кардиология, травматология йўналишлари бўйича амалиётга татбиқ этиш имкониятларини кўриб чиқмоқда.

Ўзбекистон Республикасининг Россия Федерацияси билан фаол ҳамкорлик қилиб келаётгани ҳам ижобий омиллардан саналади. Россия экспорт маркази ушбу лойиҳани молиялаштиришда кўмак беришга тайёр эканини билдирди. Бу беморларни тиклаш бўйича амалга ошириладиган даволаш кўрсатгичларини давлат даражасида яхшилаши мумкин.

Ташкил этилган конференциянинг бош вазифаси юртимиз реабилитологларига янги ишланманинг ўзига хос хусусиятлари тўғрисидаги маълумотларни етказиш, ўзбекистонлик мутахассисларнинг реабилитация соҳасидаги асосий талабларини аниқлаш ҳамда ушбу йўналишни ривожлантириш бўйича ишчи гуруҳини шакллантиришдан иборатдир.

Мазкур анжуман беморларни тиклашга қаратилган даволаш тизимидаги энг муҳим янгиликларни муҳокама қилиш ва энг янги технологиялар тақдимоти билан танишиш учун ўзига хос майдонча бўлди. Бу яқин орада Ўзбекистон Республикасида беморларни реабилитация қилишга бўлган ёндашувни тубдан яхшилашга хизмат қилади.

Маълумот учун.

Константин Викторович ЛядовРоссия Фанлар академияси Академиги, жарроҳ, реабилитолог, РФда хизмат кўрсатган шифокор. 2016 йил октябрда Россия Фанлар академиясининг тиббиёт фанлари (клиник реабилитология) бўлими бўйича Академиги этиб сайланган. Европа кардиологлар жамиятининг кардиореабилитация йўналиши бўйича ишчи гуруҳи аъзоси. Унинг раҳбарлиги остида 10 та номзодлик ва 6 та докторлик диссертациялари тайёрланган. Константин Викторович Лядов 300 дан зиёд илмий мақолалар, 12 та монографиялар, битта дарслик муаллифи. Инсульт, бош мия ва умуртқа жароҳати, онкология касалликларидан кейин беморни реабилитация қилиш методикасини ишлаб чиққан.

ГК “МедИнвестГрупп”. “МедИнвестГрупп” компаниялар гуруҳи ядро тиббиёти марказлари бўйича мамлакатдаги “ПЭТ-Технолоджи” йирик тармоқни бошқаради. Холдинг таркиби радиофармпрепаратларни ишлаб чиқаришни, Обнинскда Gamma Clinic “гамма пичоқ”қурилмаси билан жиҳозланган “К+31” клиникалари, Константин Лядовнинг “Лядов клиникаси” лойиҳаси ҳамда LabQuest лабораториялар тармоғини ўз ичига олади.

“Орторент” компанияси 2005 йилда ташкил этилган бўлиб, таянч-ҳаракатланиш аппаратида муаммолари бор ва турли неврологик патологиялари бўлган беморларни тиклаш мақсадида замонавий реабилитация ускуналарини ишлаб чиқариш билан шуғулланади. Компания беморни тиклашга қаратилган рақамли технологиялар, илғор методика, иқтисодий асосланган ускуналардан фаол фойдаланади. 2012 йилдан буён Россия фанлар академияси академиги Константин Лядов раҳбарлигидаги илмий гуруҳ билан неврологик муаммолари бўлган беморларни реабилитация қилиш учун ускуналарни тайёрлаш ва ишлаб чиқариш соҳасида ҳамкорлик қилиб келмоқда. Компания Россиянинг “Соғлиқни сақлаш”миллий лойиҳаси доирасида “Она ва бола саломатлиги сақлаш”, “Болалар соғлиғини сақлашни ривожлантириш, болаларга тиббий ёрдам кўрсатишнинг замонавий инфратузилмасини шакллантириш” ҳудудий дастурлари ҳамда “Юрак қон-томирлари касалликларига қарши кураш” федерал лойиҳасини амалга оширишда иштирок этиб келмоқда. Компания Россия миқёсидаги болалар поликлиникалари ва қон томир марказларини тиббиёт ускуналари билан таъминлайди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер