Тошкентда қиличбозликнинг сабля йўналиши бўйича ёшлар ўртасида Жаҳон кубогининг навбатдаги босқичига старт берилди
Қизлар ўртасида ташкил этилган мусобақада бугун яккалик дастуридаги беллашувлар ўтказилмоқда.
Унда Ўзбекистон терма жамоаси сафида Ханчжоу-2022 Осиё ўйинлари чемпионлари Гулистан Пердибаева, Фернанда Эррера, шунингдек, ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионати совриндори Наргиза Жаксибаева каби таниқли спортчилар медаллар учун кураш олиб боришмоқда.
Мусобақада 8 мамлакатдан 50 нафар спортчи қатнашяпти.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг