Тошкентда «пешеход»дан ўтаётган пиёдани машина уриб кетди

13:18 16 Февраль 2025 Жамият
341 0

Фото: Видеодан кадр

Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманида 19 ёшли ҳайдовчи пиёдани уриб юборди. Бу ҳақда пойтахт Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар берди.

Қайд этилишича, ҳодиса кеча, 15 февраль куни соат 20:15 да Юнусобод туманининг Амир Темур кўчасида юз берган. 2005 йилда туғилган Ж.И. исмли ҳайдовчи ўзининг «Spark» русумли автомашинасини бошқариб кетаётиб, пиёдани уриб юборган. Оқибатда пиёда олган жароҳатлари билан шифохонага олиб борилган, у ерда унга биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилган.

Аниқланишича, ҳайдовчи тезликни меъёридан оширган ва тартибга солинмаган пиёдалар ўтиш йўлагидан ўтаётган аёлни уриб юборган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер