Тошкентда «Nexia-3» бетон тўсиққа урилиб, ёниб кетди
Фото: Тошкент шаҳар ЙҲХБ ахборот хизмати
Тошкент шаҳри Юнусобод туманида «Nexia-3» машинаси ёниб кетди. Бу ҳақда пойтахт Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, ҳолат кеча, 31 октябрь куни соат 21:50 ларда Аҳмад Дониш кўчасида юз берган. Ҳайдовчи А.А. (2004 й.т.) руль бошқарувини йўқотиб, бетон тўсиққа урилган. Оқибатда автомашинада ёнғин келиб чиққан.
«Ёнғин ФВВ ходимлари томонидан ўчирилди, ЙТҲда ҳеч ким жароҳатланмади», дейилади ЙҲХБ хабарида.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг