Тошкентда мактаб ўқувчиси ўғирликка қўл урди
20 июнь куни Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманида мактаб ўқувчиси ўғирликка қўл урди. Бу ҳақда ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар бермоқда.
Қайд қилинишича, туманда яшовчи 18-сонли ўрта мактабнинг 9-синф ўқувчиси Б.С. шу туманда яшовчи О.Д. исмли аёлнинг уйига очиқ қолган эшик орқали кириб, хонасидан пуллари ва заргарлик буюмларини ҳамда банк пластик карточкалари бўлган аёллар ҳамёнини ўғирлаб кетган.
Ушбу ҳолат юзасидан Б.С. қўлга олиниб, унга нисбатан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг