Тошкентда мактаб ўқувчиси «Cobalt» русумли автомашинада ҳалокатга учради
8 декабрь куни соат тахминан 22:00 ларда иккита автомобиль тўқнашуви содир бўлди. Бу ҳақда Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.
Маълумотларга кўра, Шайхонтохур туманида лицензиясиз «Cobalt» русумли автомашинани бошқараётган ўсмир қарама-қарши чизиққа чиқиб кетиб, 33 ёшли фуқаро бошқарувидаги «Matiz» русумли автомашина билан тўқнашиб кетган.
Тўқнашувдан сўнг «Cobalt» автомобили ҳаракатланишда давом этиб, дарахтга бориб урилган ва ёниб кетган.
Воқеа жойига етиб келган ўт ўчирувчилар томонидан ёнғин ўчирилди. Тўқнашув натижасида иккала ҳайдовчи ҳам тан жароҳатлари олиб, касалхонага ётқизилган. Уларнинг аҳволи қониқарли, дейилади хабарда.
Мазкур ҳолат юзасидан ички ишлар органлари ходимлари томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг