Тошкентда маданий мерос объекти ёнидаги ноқонуний қурилиш тўхтатилди

14:00 09 Март 2025 Жамият
310 0

Фото: “Gazeta.uz”

Тошкент шаҳрида Амалий санъат музейи ёнидаги ноқонуний қурилиш тўхтатилди. Бу ҳақда Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси ахборот хизмати хабар берди.

Унга кўра, Тошкент туманлараро иқтисодий суди Яккасарой тумани Юсуф Хос Ҳожиб кўчаси, 28-уй манзилида олиб борилаётган қурилиш ишларини тўхтатган.

Таъкидланишича, даъво аризаси Ўзбекистон Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси ташаббуси билан Маданий мерос агентлиги томонидан Ўзбекистон амалий санъат музейига таҳдид солаётган қонунбузарликлар сабабли киритилган.

Маълумот учун, мазкур музей муҳим маданий мерос объекти ва Тошкент модернизмининг диққатга молик намунаси ҳисобланади.

«Шу сингари масканларни муҳофаза қилиш нафақат тарихни, балки шаҳарнинг меъморий қиёфасини сақлаб қолиш учун ҳам муҳимдир», дейилади хабарда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер