Тошкентда лифт ичида қулфланиб қолган бола қутқарилди

16:02 01 Апрель 2025 Жамият
129 0

Видеодан кадр

Тошкент шаҳрида лифт ичида қулфланиб қолган бола қутқариб олинди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Билдирилишича, кеча, 31 март куни соат 22:55 да Юнусобод тумани 8-даҳасида жойлашган кўп қаватли уйларнинг биридаги лифт қулфланиб қолгани, уни ичида бир нафар бола қолиб кетгани тўғрисида 112 тизими орқали ФВБга хабар келиб тушган.

Шунга асосан туман ФВБ қутқарувчилари зудлик билан айтилган манзилга етиб борган. Махсус асбоб-анжомлар ёрдамида лифт очилиб, бола қутқарилган ҳамда ота-онасига соғ-омон топширилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер