Тошкентда «Lacetti» дарахтга бориб урилди
Фото: Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ
Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманида «Lacetti» автомобили дарахтга бориб урилди. Бу ҳақда пойтахт ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар берди.
Маълум қилинишича, ҳодиса кеча, 22 март куни соат 23:45 ларда Юнусобод тумани Амир Темур—Боғишамол кўчалари кесишмасида содир бўлган. Ҳаракат вақтида «Lacetti» русумли автомашина ҳайдовчиси руль бошқарувини йўқотиб, йўл-транспорт ҳодисаси содир этган.
Қўшимча қилинишича, ҳозирда шаҳар ИИББ ЙҲХБ томонидан дастлабки суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ҳодиса оқибатида жароҳатланган ҳайдовчига шифокорлар томонидан биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг