Тошкентда кўп қаватли уйлардан бирида ёнғин чиқди
Фото: Telegram
Тошкент шаҳар Бектемир туманида жойлашган кўп қаватли уйлардан бирида ёнғин чиқди. Бу ҳақда пойтахт ФВБ матбуот хизмати хабар қилди.
Қайд этилишича, жорий йилнинг 12 август соат 11:57 да Тошкент шаҳар Бектемир тумани, Роҳат кўчасида жойлашган, кўп қаватли уйнинг 7-қаватидаги хонадонда ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида Тошкент шаҳар ФВБга хабар тушган.
Шунга кўра, ёнғин-қутқарув экипажлари айтилган манзилга соат 12:06 да етиб бориб, ёнғин 12:12 да ўчирилди.
Хабарда ёнғин натижасида хонадоннинг уй-жиҳозлар ва 20 кв.м майдонда ички қисми зарарлангани айтилди. Ёнғин оқибатида тан жароҳати олганлар тўғрисида маълумот келиб тушмаган.
Аввалроқ 11 август куни «Уч қаҳрамон» бозорида содир бўлган ёнғин юзасидан жиноят иши қўзғатилгани тўғрисида хабар қилгандик.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг