Тошкентда ЙПХ рейди давомида қидирувдаги шахс ушланди
Фото: Тошкент шаҳар ЙҲХБ
Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ходимлари томонидан қидирувдаги шахс аниқланди. Бу ҳақда шаҳар ИИББ ЙҲХБ ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, 7 декабрь куни Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ЙПХБ 1-баталон ЙПХ катта инспектори томонидан Бектемир тумани ТХАЙ кўчасида «BYD» русумли автомашина ҳужжатларини текшириш мақсадида тўхтатилган.
Мазкур транспорт воситасининг йўловчиси 36 ёшли А.Й. ўзини тутиши ва хатти-ҳаракатлари билан ходимларда шубҳа уйғотган. Йўловчининг маълумотлари махсус дастур орқали текширилганида, ушбу шахс Жиноят кодексининг 168-моддасида (фирибгарлик) кўрсатилган жиноятни содир этганликда гумонланиб қидирувдалиги аниқланган.
Шундан сўнг у ўрнатилган тартибда Бектемир туман ИИО ФМБ ходимларига топширилган.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг