Тошкентда йирик халқаро конференция ўтказилади

18:42 02 Май 2018 Сиёсат
1632 0
Фото: osce.usmission.gov


Ўзбекистонда июнь ойида ЕХҲТ ташкилоти шафелигида зўравонлик экстремизми ва радикаллашувнинг олдини олиш ҳамда уларга қарши курашишда ёшларнинг ролига бағишланган халқаро конференция ташкил этилади. 

Бу ҳақда ЕХҲТнинг Тошкентдаги ваколатхонаси хабар берди. Мамлакатимизда илк бор ўтказиладиган мазкур анжуманда хориж давлатлари, хусусан, Марказий Осиёнинг беш мамлакатидан қарийб 150 нафар эксперт ва мутахассислар иштирок этиши кутилаяпти.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер