Тошкентда ҳайдовчилик гувоҳномасини алмаштириш учун «охирги мижозгача» режими жорий этилди

19:59 25 Февраль 2022 Жамият
1937 0

Фото: Архив сурат

Тошкентда ҳайдовчилик гувоҳномасини алмаштириш учун «охирги мижозгача» режими жорий этилди. Бу ҳақда Давлат хизматлари агентлиги хабар берди.

Аҳолига қулайлик яратиш мақсадида 2021 йил декабрь ойида муддати тугаган эски ҳайдовчилик гувоҳномасини янгисига алмаштириш муддати 2022 йил 31 декабргача узайтирилди ва бу жараён 4 босқичда амалга оширилиши режалаштирилган. Яъни:

Эски ҳайдовчилик гувоҳномалари қуйидаги муддатларда мажбурий равишда янгисига алмаштирилиши керак:

2010 йилгача чиқарилган — 2022 йил 31 мартгача;

2010-2012 йилларда чиқарилган — 2022 йил 30 июнгача;

2013-2015 йилларда чиқарилган — 2022 йил 30 сентябргача;

2015 йилдан кейин чиқарилган — 2022 йил 31 декабргача.

Муаммонинг асосий сабаби шундаки, 2022 йил 31 мартда эски ҳайдовчилик гувоҳномаларини алмаштиришнинг биринчи босқичи якунланади, шундан сўнг 2010 йилгача берилган «ҳайдовчилик гувоҳномалари» ҳақиқий эмас деб топилади ва шу кунгача фуқароларнинг аксарияти ҳайдовчилик гувоҳномаларини алмаштирмаган. Шундай қилиб, Марказларда хизмат кўрсатувчилар оқими табиий равишда ортди.

Шу боис, қўшимча қулайликлар яратиш ва ушбу хизматни фуқароларга кўрсатиш масаласини ҳал этиш мақсадида, шунингдек, ҳудудлардан мурожаат этувчилар сони кўп бўлганлиги сабабли, ДХА масъул шахслари томонидан:

2022 йил 21 февралдан Тошкент шаҳрининг Миробод, Мирзо-Улуғбек, Яшнобод, Яккасарой, Сергели, Чилонзор, Учтепа, Шайхонтоҳур, Олмазор, Юнусобод туманларидаги Давлат хизматлари марказларида «охирги мижозгача» кенгайтирилган иш режими ташкил этилди. Шу мақсадда меҳнат қонунчилиги доирасида иш тартиби қайта кўриб чиқилди.

Шу билан бирга, ҳайдовчилар душанбадан жумагача эрталаб соат 9:00 дан кечгача, шанба куни эса соат 09:00 дан 13:00 гача миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини алмаштириш хизматидан фойдаланишлари мумкин.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер