Тошкентда ҳайдовчилик гувоҳномаси бўлмаган 17 ёшли йигит бошқарарувидаги “Nexia” юк автомобилига урилди
Жорий йилнинг 22 апрель куни соат 21:00ларда, Тошкент шаҳар, Сергели тумани, ТХАЙ кўчасида 2004 йилда туғилган фуқаро С.А. (ҳайдовчилик гувоҳномаси олмаган) “Nexia” русумли автомобилни бошқараётиб, ўзидан олдинда йўлнинг ўнг четида тўхтаб турган, ҳайдовчи, 1994 йилда туғилган Б.Қ. бошқарувида бўлган ”DAF" русумли юк автомобилининг орқа томонига урилган.
ИИВ ЙҲХББ хабарига кўра, "Nexia" русумли автомобиль ҳайдовчиси С.А. ва ушбу автомобиль йўловчиси А.Р.лар тан жароҳати билан шифохонага олиб кетилган.
Мазкур ЙТҲ юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙТҲ ТБ томонидан дастлабки суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг