Тошкентда гилам дўкони ёниб кетди

11:11 26 Апрель 2025 Жамият
287 0

Коллаж: видеодан кадр

Тошкент вилояти Зангиота тумани «Олим полвон» маҳалласи Камолиддин Беҳзод кўчасида жойлашган гилам дўконида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар берди.

Қайд этилишича, бугун, 26 апрель куни соат 09:32 да Тошкент вилояти Зангиота туман «Олим полвон» МФЙ Камолиддин Беҳзод кўчасида жойлашган гилам дўконида ёнғин содир бўлганлиги ҳақида ФВБга хабар тушган.

Шунга кўра, ёнғин-қутқарув экипажлари соат 09:43 да воқеа жойига етиб бориб, ёнғинни бартараф қилиш ишларига киришган.

ФВВ ахборот хизматининг маълум қилишича, рўй берган ёнғин жойига барча керакли куч-воситалари жалб этилган. Вазирлик раҳбарияти ёнғин жойига етиб борган. Айни вақтда тан-жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар тўғрисида маълумот келиб тушмаган.

Кўрилган тезкор чоралар натижасида, соат 10:09 да аланга қуршаб олиниб, 10:38 тўлиқ ўчирилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер