Тошкентда электросамокатлар ёниб кетди
Видеодан кадр
Тошкент шаҳри Миробод туманида электросамокатлар ёниб кетди. Пойтахт Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ҳодиса юзасидан маълумот берди.
Қайд этилишича, бугун, 30 май куни соат 08:03 да Миробод тумани Ислом Каримов кўчасида жойлашган 25-уй олдида электросамокатлар ёнаётганлиги тўғрисида Тошкент шаҳар ФВБга хабар келиб тушган.
Шунга кўра ёнғин-қутқарув экипажлари айтилган манзилга соат 08:07 да етиб бориб, 08:09 да ёнғинни тўлиқ ўчирган. Ҳодиса оқибатида ҳеч ким жабрланмаган.
Ҳозирда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ва келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг