Тошкентда электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланмоқда
Жорий йилнинг 28 ноябрь куни Энергетика вазирлиги ҳузуридаги “Ўзенергоинспекция”, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва электр таъминоти корхоналари мутахассислари билан ҳамкорликда тузилган ишчи гуруҳлар томонидан Тошкент шаҳрида тезкор назорат тадбирлари ўтказилмоқда.
Хусусан, ўтказилган назорат тадбирларида жами 84 та истеъмолчи электр энергиясидан фойдаланиш қоидаларига риоя этилиши ўрганилиб, шундан 4 та қоидабузарлик ҳолатлари аниқланди. Электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган истеъмолчилар тармоқдан ажратилди.
Қоидабузар истеъмолчиларга нисбатан белгиланган тартибда чоралар кўриш учун тегишли ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза этувчи органларга тақдим қилинди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг