Тошкентда BYD ва автобус иштирокида ЙТҲ юз берди
Фото: Видеодан кадр
Тошкент шаҳрида йўловчи автобуси ва BYD автомашинаси иштирокида ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ хабар берди.
Унга кўра, ҳодиса жорий йилнинг 8 февраль куни соат 07:15 ларда Юнусобод тумани ТҲАЙ кўчасида юз берган. Бунда 1983 йилда туғилган ҳайдовчи А.С. бошқарувидаги BYD ҳамда 1992 йилда туғилган ҳайдовчи С.А. бошқарувида бўлган «YUTONG» русумли автобус ўзаро тўқнашган.
Қайд этилишича, мазкур ЙТҲ оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ.
Ҳозирги кунда ҳодиса юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг