Тошкентда баъзи автобуслар ҳаракати ўзгарди

10:03 03 Август 2025 Жамият
408 0

Жорий йилнинг 2 август кунидан 25 август кунига қадар Тошкент шаҳрининг Яккасарой туманидаги Шота Руставели кўчасининг «Grand Mir» меҳмонхонаси билан кесишмасидан Бобур кўчасигача бўлган қисмида таъмирлаш ишлари олиб борилиши муносабати билан ушбу оралиқда транспорт ҳаракати вақтинча чекланади. Бу ҳақда пойтахт Транспорт бош бошқармаси хабар берди.

Қайд этилишича, йўл ёпилиши сабабли автобус йўналишлари ҳаракати қуйидагича ўзгартирилади:

18, 38, 58, 67-сонли йўналишлар:

  • Шаҳрисабз кўчаси — Миробод — Нукус — Бобур — Ш. Руставели кўчалари орқали ҳаракатланади.

57, 81, 98-сонли йўналишлар:

  • Миробод — Юсуф Хос Ҳожиб — Бобур кўчалари орқали ҳаракатланади.

127-сонли йўналиш:

  • Нукус — Муқимий кўчалари орқали ҳаракатланади.

Таъкидланишича, реконструкция ишлари давомида кўчалардаги тирбандлик ортиши эҳтимоли мавжуд. Шунга кўра, йўналишларга қўшимча ўзгартиришлар киритилиши мумкин.

Бошқарма, шунингдек, йўловчилардан қатновларини олдиндан режалаштиришини сўраган.

Қўшимча қилинишича, автобусларнинг ҳаракат вақти ҳамда оралиқ вақти режадагидан узоқроқ бўлиши мумкин.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер