Тошкентда автомобиль транспортига бағишланган конференция бўлиб ўтади
Фото: Архив сурат
2023 йилнинг 11 сентябрь куни пойтахтимизда “Халқаро автомобиль транспорти: барқарорлик ва фаровонликни таъминлаш” мавзусида конференция бўлиб ўтади. Тадбир Ўзбекистон халқаро автомобиль ташувчилар уюшмаси (AIRCUZ) ҳамда Халқаро автомобиль транспорти иттифоқи (IRU) билан ҳамкорликда ташкил этилмоқда.
Конференцияда минтақавий боғлиқликни таъминлашда автомобиль транспортида юк ташувлар соҳасидаги мавжуд муаммолар, шарқ-ғарб ва шимол-жануб мультимодал транспорт йўлаклар орқали транзит ташувларини ривожлантириш, тижорат транспорти ва божхона тартиб-қоидаларини рақамлаштириш, соҳада профессионал ҳайдовчилар етишмаслиги билан боғлиқ масалалар ва уларнинг ечими кўриб чиқилади.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг