Тошкентда 45 ёшли эркак ўз жонига қасд қилди

17:24 30 Ноябрь 2023 Жамият
287 0

45 ёшли эркак Қорақалпоғистон Республикасида туғилгани ва Тошкентга иш излаб келгани маълум бўлди.

29 ноябрь куни Қорақалпоғистон Республикасида туғилган 45 ёшли эркак ўзини Мирзо Улуғбек тумани, Мустақиллик шоҳ кўчаси ва Кичик ҳалқа йўли кўчалари кесишмасида жойлашган кўприкдан ташлаб ўз жонига қасд қилган.

Марҳумнинг акаси суҳбат давомида, укаси шу йилнинг 26 ноябрь куни Тошкент шаҳрига уни олдига ишлаш мақсадида келганини, укасини ўзи ишлайдиган «Т.А» МЧЖга қарашли қурилиш объектига бригадири билан сухбатга олиб кирганини, аммо укасининг тоби бўлмагани сабабли уни ишлаш учун ҳоли бўлмаганини, шу сабабли укаси ишга кира олмаганлигини, 29 ноябрь куни соат 06:00 лар атрофида укаси билан ўзи вақтинчалик истиқомат қилган манзилда нонушта қилишганликларини, укаси унга Қорақалпоғистон Республикасига қайтиб кетишини, ўша ерда бирор бир иш топишини айтганини, шундан сўнг у иш жойига чиқиб кетганлигини маълум қилган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер