Тошкентда 4 млрд сўмни талон-торож қилган дорихона бошқарувчиси аниқланди
Фото: Иллюстратив фото
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Яккасарой туман бўлими томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган терговга қадар текширувда, «Д.» МЧЖга қарашли дорихона бошқарувчиси Т.К. ўзига ишониб топширилган МЧЖга тегишли жами 4 млрд сўмлик дори воситалари ва тиббиёт буюмларини талон-торож қилганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг