Тошкентда 28-апрель куни иккинчи Тошкент халқаро инвестиция форуми — TIIF-2023 ўз ишини бошлади

13:35 02 Май 2023 Сиёсат
432 0

Унда 70 мамлакатдан 2,5 мингга яқин бизнес ва банк-молия сектори вакиллари иштирок этмоқда. Ялпи мажлисни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев очиб берди.

Форум доирасида “МДҲ мамлакатлари ўртасидаги иқтисодий ҳамкорликни чуқурлаштириш истиқболлари” мавзусидаги анжуманда Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси Даврон Вахабов ҳам иштирок этди.

Муҳокама чоғида МДҲда иқтисодий ҳамкорликнинг долзарб масалалари юзасидан фикр алмашилди, 2022-йилда мамлакатлар иқтисодиётининг ўсиш суръатлари, жорий шароитда шериклар билан ҳамкорликни кенгайтириш, шунингдек, биргаликдаги асосий вазифаларни ҳал этиш масалалари муҳокама қилинди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер