Тошкентда 1,7 млрд сўмлик сохта «QR» кодли алкоголь маҳсулотлари савдоси тўхтатиб қолинди
Тошкент шаҳрида сохта «QR» код маркировкали алкоголь маҳсулотларини муомалага киритилишининг олди олинди. Бу ҳақида Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.
Унда айтилишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Яшнобод тумани бўлими томонидан терговга қадар текширув ўтказилган.
Унда «Э.Д.», «В.Н.» ва «Д.С.» МЧЖларни норасмий бошқариб келган 2 нафар фуқаро савдо дўконларида умумий баҳоси 1,7 миллиард сўмлик 21 244 дона сохта «QR» код маркировкали алкоголь маҳсулотларини сотиш мақсадида сақлаб келганликлари фош қилинган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг