Тошкентда 1 миллиард сўмдан ортиқ қийматдаги тиббий буюмларнинг ноқонуний айланмасига чек қўйилди

15:07 28 Март 2026 Жамият
538 0

Тошкент шаҳрида тиббий буюмларнинг ноқонуний айланмаси фош этилди, деб хабар бермоқда Божхона қўмитаси матбуот хизмати.

Мутахассислар Янгиҳаёт туманида жойлашган гумонланувчининг хонадонини кўздан кечиришди. Натижада у ерда 38 турдаги 3 613 дона тиббий буюм ноқонуний равишда сақланаётгани аниқланди.

Рейд давомида мураккаб жарроҳлик амалиётларида қўлланиладиган, жумладан, ҳаётий муҳим ва юқори хавфли тиббий буюмлар тоифасига кирувчи стент ва катетерлар мусодара қилинди.

Олиб қўйилган тиббий буюмларнинг умумий қиймати 1,1 миллиард сўмдан ошади. Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона текшируви давом эттирилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер