Тошкент вилоятига прокурор тайинланди
Фото: Бош прокуратура
Бош прокурорнинг буйруғига асосан адлия катта маслаҳатчиси Мирзаев Азамат Эгамбердиевич Тошкент вилояти прокурори лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ахборот хизмати хабар берди.
Мирзаев мазкур тайинловга қадар Навоий вилояти прокурори лавозимида ишлаган.
Маълумот учун, 2023 йилнинг август ойидан 2024 йилнинг сентябрига қадар Сирожиддин Эшқувватов Тошкент вилояти прокурори бўлиб ишлаб келган. У Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси раҳбари лавозимини эгаллаганидан кейин, сўнгги ярим йил мобайнида вилоят прокурори лавозими бўш қолаётган эди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг