Тошкент вилоятидаги емакхонада 794,8 млн сўмлик «свет»дан ноқонуний фойдаланилди
Тошкент вилояти Янгийўл туманида 794,8 млн сўмлик энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланган умумий овқатланиш шохобчаси аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.
Қайд этилишича, Департаментнинг Янгийўл тумани бўлими томонидан ЭТК ходимлари билан ҳамкорликда терговга қадар текширув ўтказилган. Унда фуқаролар А.О. ва М.А. «Нурафшон» МФЙ ҳудудида тегишли тартибда давлат рўйхатидан ўтмасдан умумий овқатланиш шохобчасини ташкил этиб, тижорат мақсадида электр ва газ тармоғига ўзбошимчалик билан уланиб, жами 794,8 млн сўмлик электр энергияси ва табиий газдан ноқонуний фойдаланганликлари аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг