Тошкент вилоятидаги 14 та мактаб ва 15 та синф карантинга олинди

11:31 20 Апрель 2021 Жамият
1606 0

Жойлардаги 18 та умумий ўрта таълим мактабининг ўқитувчи ва ўқувчилари орасида коронавирус инфекциясини юқтириш ҳолатлари аниқланганлиги сабабли мазкур мактабларда ўқув жараёнлари масофавий олиб борилаяпти. Бу ҳақда Тошкент вилояти ҳокимлиги хабар берди.

Жумладан, Ўрта Чирчиқ туманидаги 3, 54-сонли мактаблар, Бўка туманидаги 2-сонли умумий ўрта таълим мактаби, Чирчиқ шаҳридаги 8, 9-сонли, Пискент туманидаги 36-сонли, Паркент туманидаги 22,51-сонли, Тошкент туманидаги 9,12,17,18-сонли ҳамда Олмалиқ шаҳридаги 17-мактаб, Нурафшон шаҳридаги 1-сонли мактаблар ўқиш жараёнларини тўлиқ онлайн режимда олиб боришаяпти.

Шунингдек, Ўрта Чирчиқ туманидаги 50-сонли умумтаълим мактабининг 3 та синфи, Бўка туманининг 6-мактабнинг 8 та синфи ва 15-мактабнинг ҳам 1 та синф, Зангиота туманидаги 34 сонли умумтаълим мактабининг 3 та синфлари карантин режимига ўтказилган.

Мазкур мактабларнинг 30 нафар ўқувчилари ҳамда 25 нафар ўқитувчиларда "Covid 19" касаллиги борлиги аниқланган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер