Тошкент вилоятида юк машинасини ўмараётган шахслар қўлга тушди
Фото: Тошкент вилоят ИИБ матбуот хизмати
Тошкент вилоятида ўғрилик қилаётган шахслар воқеа жойида ушланди. Бу ҳақда вилоят ИИБ матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, соат тунги 02:35 ларда Ангрен шаҳар Улуғбек маҳалласи ҳудудида турган юк автотранспортлари олдида шубҳали ҳаракатлар қилаётган 4 нафар шахслар шу ҳудудда тунги хизматни ўтаётган ИИБ патруль-пост хизмати ходимлари томонидан кузатилган.
Натижада, 21-38 ёшли 4 нафар шахс юк машинасидан 2 дона катализатор (эҳтиёт қисми)ни яширин равишда ечиб олганлиги аниқланган.
«Эҳтиёт қисмлар далилий ашё сифатида ҳужжатлаштирилди. Ҳолат юзасидан айбланувчиларга нисбатан Жиноят кодекси 169-моддаси 2-қисми «г» банди билан жиноят иши қўзғатилган», дейилади хабарда.
Қўшимча қилинишича, ҳозирда тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг