Тошкент вилоятида табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолати фош этилди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Бекобод тумани бўлимлари томонидан ИИБ ва “Ўзэнергоинспекция” Тошкент вилоят ҳудудий бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро С.Қ. “Ёшлик” МФЙ ҳудудидаги хонадонининг ёрдамчи хўжалигида оҳак ишлаб чиқарувчи яширин цех ташкил этиб, тижорат мақсадида умумий фойдаланишдаги газ тармоғига ўғрилик йўли билан уланиб, жами 394,2 млн сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг