Тошкент вилоятида қарийб миллиард сўмлик товарлар контрабандаси тўхтатилди

15:19 22 Октябр 2021 Жамият
1099 0

Тошкент вилояти ҳудудида сифати ҳужжатлаштирилмаган товарларни контрабанда қилишга уриниш тўхтатилди. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.

Тошкент вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши кураш ва божхона аудитининг тезкор ходимлари Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари билан биргаликда Оҳангарон туманида операция ўтказган.

Маълумотга кўра, улар гувоҳлар иштирокида «Isuzu» юк машинасини тинтув қилишган. Машинанинг орқа томонида илова ҳужжатлари бўлмаган умумий қиймати 946,2 миллион сўмлик 35 турдаги атирлардан 45 минг дона парфюмерия маҳсулотлари бўлган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер