Тошкент вилоятида эркак хайрия қутисини ўғирламоқчи бўлди

08:03 27 Декабрь 2021 Жамият
1324 0

Тошкент вилоятида хайрия қутисини ўғирламоқчи бўлган шахс қўлга олинди. Бу ҳақда Миллий гвардия матбуот хизмати хабар берди.

Маълумотларга кўра, 23 декабрь куни соат 02:30 да ҳарбийлаштирилган қўриқчилар томонидан Тошкент вилоятининг Оҳангарон туманидаги “Шоабдумалик ота” мақбарасига тегишли эҳсон қутисини ўғирламоқчи бўлган шахс қўлга олинган.

Воқеа жойига вилоят ИИБ ҳузуридаги тергов-тезкор гуруҳи чақирилиб, жиноятчи белгиланган тартибда ашёвий далиллар билан бирга топширилган. Ҳозирда терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер