Тошкент вилоятида божхоначилар томонидан 230 кг героин мусодара қилинди

00:39 16 Февраль 2022 Жамият
749 0

Фото: Давлат божхона қўмитаси матбуот хизмати

Тошкент вилоятида, Тожикистон билан чегарада божхоначилар юк машинасидан героиннинг катта партияси бўлган яширин жойни топди. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.

Маълумотларга кўра, «Ойбек» чегара постида божхоначилар юк машинасини текшириш чоғида рентген аппарати ёрдамида тиркаманинг олд қисми ва ҳайдовчи кабинаси ўртасида гиёҳванд моддалар бўлган жой топган.

Товарни олиш учун чегарачилар автомашинанинг олд қисмини очиб, 230 кг героинни олиб қўйишган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер